avatar
Куч
1389.34
Рейтинг
+513.90

Murodjon Kamoliddinov

Мақолалар

Бугуннинг «ҳашар»и

Маърифат гулшани
Қишлоққа бордим. Этни жунжиктирадиган ҳавога қарамай, юқори маҳалладаги ҳовлилардан бирида ҳашар қизиганини кўриб, «қишлоқ одамлари жуда бошқача-да, иссиқ-совуққа ҳам қарамай бир-бирларига ёрдамга ошиқишади», деган илиқ ўй кечди кўнглимдан.

Адашмасам, бу ҳовли раҳматли Тўйчи бобоники эди. Лойсувоқ уй бузилиб, ўрнига янги иморат тиклан¬япти экан. Бобонинг ёлғизгина ўғли, ахийри, шаҳардан қайтибди чоғи.

Пешин пайти офтоб анча тафтига кириб қолди. Отам билан тўшаклари оромбахш бўлиб қизиган супада ўтиб суҳбатлашдик. Гап орасида бояги ҳашардан сўз очдим. 

— Тўйчининг ҳовлисини айтяпсанми? Ўғли қайтмади, бир мусофир сотиб олиб янгилаяпти. — Отам шундай дедилар-да, кейин ўсмоқчилаб сўрадилар:

— Менга қара, одам кўпмиди?

— Ҳа, кўп. Заб оқибатли-да одамларимиз!

Ёзувчи ва ҳаё...

Маърифат гулшани
Бир йили Масков телевидениеси Қозоғистондан Германияга оиласи билан кўчиб борган немислардан беш-олти кишини суҳбатга тортиб, гап орасида «Бу ердаги ТВларда очиқ-чочиқ нарсалар бемалол кўрсатилади. Бу сизлар учун илгари кўрилмаган нарса эди, бунга қандай қараяпсизлар?» деб савол берган эди, улар иқрор бўлиб, «Тўғри, бу ёқларда шунақа экан. Аммо қачон шунақа саҳналар бошланса, ё телевизорни ўчирамиз, ё болалар чиқиб кетади», дейишди. 
Қаранг: уят, шарманда лавҳаларга ҳатто немислар ҳам кўника олмай, хижолатда!

Аммо биздаги айрим «мулоҳазали» одамларга шу мазмунда савол берсангиз, ўзини ҳар томонлама ўйлайдиган, узоқни кўрадиган одам деб биладиган бундай акалар «Ҳа энди, замон шу экан-да», деб кулиб қўя қолади. Ўзи – ўзлиги маҳв бўлиб кетаётганидан кулган одамнинг сермулоҳазалиги… нақадар аянч бир воқелик.

Адабиётдаги ахлоқсизликлар ҳақида ўқиб...

Маърифат гулшани
Мен Дилфуза Комилованинг ҳар икки мақоласини («… изм»лардан «ҳирсизм»га… Ёхуд адабиётдаги ахлоқсизликлар», «Беозорлик ниқобидаги хавф») диққат билан ўқиб чиқдим. Кимгадир (айрим жойлари менга ҳам) баҳсли кўринди. Аммо, энг муҳими бу икки мақолада неча йиллардан бери гоҳ у, гоҳ бу газетада кўриниб қоладиган мавзу илк маротаба кўпчиликнинг диққатини тортди. Олдин босилган мақолаларнинг деярли ҳаммаси умумий гапдан иборат бўлиб, на бирор бир муаллиф ёки китобнинг номи айтилар, бор гап «Уятсиз китоблар кўпайиб кетяпти», «Беҳаёликдан иборат китоблар дўкон пештахталарини эгаллаяпти» деган чайналишларнинг такрори бўларди.

Бу «Поезд»да ёруғлик йўқ

Маърифат гулшани
Нуриллоҳ (Нурилла Нарзуллаев) 1974 йилда Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида туғилган. 12 ёшидан бошлаб шеърлар бита бошлаган. 1993 йилда Самарқанд Зооветеринария техникумини, 2003 йилда эса Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультетини тамомлаган.
Айни пайтда Нуриллоҳ «Ўзбекистон» телерадиоканалида фаолият кўрсатмоқда. Шеърлари республика вақтли матбуотида мунтазам чоп этилиб туради. Шоирнинг «Фано ёмғири» номли шеърий тўплами чоп этилган.
*  *  * 


Саломат Вафонинг «Поезд» ҳикоясини ўқиб, авахтада ўтирган икки инсон ҳақидаги ибратли воқеа эсимга тушди. Икки маҳбусдан бири авахтанинг кичкинагина туйнугидан нуқул атрофдаги чиркинликка, ифлос манзараларга қарайди. Иккинчиси эса, дарахтларни, гулларни, мовий осмон ва юлдузларни кузатади. Биринчи маҳбусни кимга ўхшатишни билмайсан, лекин аниқки, иккинчи маҳбус ҳақиқий санъаткордир.
...Ҳикоя қаҳрамони кирган купеларнинг бари чиркин, даҳшатли. Бирор бир купеда ёруғлик йўқ. Қаҳрамонларнинг деярли барчаси одам сонидан чиққан одамлар…

Ҳар ким ўз тақдири ижодкоридир

Маърифат гулшани
Дунё аро эскирмайдиган бир ҳикмат бор: омад кучлиларга кулиб боқади. Бу пурмаъно фикрни ҳар ким ўз зеҳн доирасида, ўз дунёқарашидан келиб чиққан ҳолда таҳлил қилади. Бироқ комиллик мартабасига эришганлар — заковат даражалари таҳсинга лойиқ, ўта тараққий этган, ўз шахсий назоратини мустақил идора эта оладиган, интилувчан, сабрли ва билимли инсонлардир. Кучли аталиш учун тоғни талқон қилиш шарт эмас, инсон ўз руҳий ва маънавий оламини тарбиялай олиши, юксалтириши, вояга етказиши керак, холос. Шу ўринда жаҳон файласуфи Суқротнинг бир гапи ёдимга тушди: «Энг олий санъат бу – инсоннинг комил ҳаёти». Зотан, инсоннинг куч-қудрати даражасида бунёд этилган энг латиф ва бебаҳо асар ҳам, унинг ўз идеал ҳаёти, намунали умр йўли эмасми?

Ярим кунлик ҳукмдор

Маърифат гулшани
Ёхуд «хонлар ўйини»
 
Давлат ҳукмдорлари теварагидаги ёки унга қарши бўлган гуруҳдагилар томонидан амалга ошириладиган тўнтаришлар нафақат қувғинга учраган арбоб ҳаётини, балки бутун бошли халқ ҳаётини ҳам издан чиқариб юбориши, миллатни ҳалокат ёқасига олиб бориши мумкинлиги тарихда бир неча бор ўз исботини топган…

Дастурхонимиздаги мўъжиза

Маърифат гулшани
Эътиборингизга кунлик дастурхонимиздан ўрин олган айрим неъматларнинг хусусиятлари ва уларни шифо мақсадида қандай касалликларда қўллаш лозимлиги ҳақидаги қисқача маълумотларни ҳавола этмоқдамиз. Бу парчалар Абу Али ибн Синонинг соғликни сақлаш соҳасида улкан дастур бўлиб хизмат қилаётган «Тиб қонунлари» китобидан олинган.

Нон

Нон тоза, тузли, хамири яхши ишланган, оширилган, тандирда яхши пиширилган бўлиши ва бир кеча тўхтатиб ейилиши керак. Иссиқ нонни киши табиати яхши қабул этса-да, уни иссиқ ҳолида ейиш яхши эмас. Кепаксиз нон бошқа хил нонларга қараганда яхши озиқ ҳисобланади. Эланмаган, серкепак ундан қилинган нон тез сингувчи, лекин кам озиқли ва сифати паст емишдир.

Ўзбекнинг Мўмини

Маърифат гулшани
Пўлат МЎМИН… Бу номни болалар эшитса, қувноқ қўшиқлари  авжланади. Катталар қалби  эса унинг шеърлари оҳангида мавжланади. Театрда ҳам, санъат саройларида ҳам  бу ном такрор-такрор жаранглайди. Менинг оламимда ҳам  куй ва оҳанглар аро — Пўлат ака!.. 
Катталарга ҳам, болаларга ҳам нимадир ёзар эканман, ҳар борада осон қалам тебратадиган  устозимни эслайман…

Вақт масаласида хасис бўл

Маърифат гулшани
Ҳар бир кунни ўлча, сарфлаган ҳар бир дақиқангни ҳисобга ол! Фақат вақт масаласидагина хасислик қилиш мумкин. 
      Томас Манн,
      немис ёзувчиси.


Ўртамиёна одам вақтни тез ўтказиш пайида бўлади, истеъдод эгаси эса вақтдан фойдаланиш пайида бўлади.
    Артур Шопенгауэр,
    немис файласуфи.

Ўлчов бирликлари

Маърифат гулшани
кеча ва бугун

20 май — Халқаро Метрология куни

Биз кундалик ҳаётимизда ўлчов билан боғлиқ ҳолатларга кўп дуч келамиз: соат, чизғич, тарози, термометр, турли ҳисоблагич анжомларидан фойдаланамиз. Кишилик жамияти алоқа-аралашув муносабатлари доирасида ўлчовлар ҳақидаги таълимот шаклланган ва бу фан Метрология деб номланади. Қадим-қадим замонлардан норозиликларни бартараф этиш учун  махсус ўлчов намуналари тайёрланган. Буни ҳозир «эталон» деб юритилади. Ўлчов намуналари ибодатхона, черков ва шу каби хавфсиз жойларда сақланган.

Гаров

Маърифат гулшани
Ҳаётда «Кел, гаров ўйнаймиз. Мана бу бундай, буниси ундай» деб қўл сиқишаётганларни кўрганмисиз? Шунақа пайтда хаёлингиздан нималар кечади? Баъзида жуда жўн масала устида шу тахлит баҳслашаётганларни кўрсам, немисларнинг бир ҳикояси эсимга тушади. Келинг, сизга ҳам ўша ҳикояни айтиб бераман...

— Мен розиман! — қичқирди қовоқхона хўжайини икки мижози билан қўл беришаркан. У табиатан шунақа, гаров ўйнашни яхши кўрарди.  Ҳозир ҳам икки нотаниш мижоздан еган овқатларига пул олиш ўрнига, янги бир гаровга қўл беришди. Гаров шартларига кўра, хўжайин деворга осилган соат рўпасида ўтириб, аста илдамлаётган соат милларига термулганча, ярим соат мобайнида бирорта  сўз айтмаслиги керак эди. Гаров пули шартлашилганидек стол устида турибди. Хўжайин ярим соатдан кейин шу пулларга эга бўлишни ўйлаб қувонарди.

Синфдошлар

Маърифат гулшани
Ўқувчилик йиллари — болаликнинг унутилмас даври. Унутиб бўлмайди, кўнгилдан чиқариб бўлмайди.
Синфдошлардан ҳам яқинроқлар борми бу ҳаётда? Улар илк бор мактабда учрашишган, мактабда танишишган. Бир синфда ўқишган, бир партада ёнма-ён ўтиришган, сафларда бирин-кетин юришган, қўл ушлашиб ўйнашган. Чопқиллаб-чопқиллаб чарчашмаган. Охирги бурда  нон  тенг бўлинган.  Оқар  сувга оқизиб-оқизиб  ейишган,  ўзаро баҳам кўришган. Қизғаниш нималигини билишмаган. Олам-олам орзулар, пок ниятлар билан яшашган. Севиб-севилишган. Сирлашишган. Бир-бирларидан гина сақлашмаган, хафагарчиликларини бир зумда унутишган…

«Дўстингдан топ...»

Маърифат гулшани
Инсон учун бу дунёда бойлик турлари жуда кўп. Лекин дўстликдан қимматлироқ, азизроқ бойлик бўлмаса керак. Шу сабабдан ҳам халқимиз «Дўстсиз бошим, тузсиз ошим», дейди.

Дўст — бу отанг йўқ бўлса ота ўрнини босадиган тенгдошингдир, дардкашинг, фикрдошинг, маслакдошинг, кўнглингнинг бир парчаси, сени сўзсиз тушунадиган ва хоҳлаган вақтингда мададкоринг, суянишинг мумкин бўлган улкан тоғингдир.

Одамзот умрининг охиригача ўзи учун садоқатли, ҳақиқий дўст ахтаради. Бироқ кўпчилик кўнгли истаганидек дўстни тополмаганидан афсусда, ўкинч билан ўтади. Чунки кўп вақт кимнидир дўст тутиб, суянадиган тоғим бўлади деб ўйлаган, ишонган, аммо нозик ўринларда кўрсаки, у суянишга, сир айтишга арзимайдиган кимса экан…

«Юлдуз»ликни даъво қилмаган ҳофиз

Маърифат гулшани
Ривоятлардан бирида айтилишича, азалда Аллоҳ Одамни яратиш ниятини бошқа яратиқларга маълум қилибди. Бутун борлиқ ичра мукаррам бўлиши тақдир этилган Ҳазрати Инсонга дахлдор бўлиш умидида барча унсурлар бош кўтаришибди. «Одамни мендан яратгин» деб, ҳар бири ўз афзалликларини айтиб, мақтанишга тушишибди. Фақат Тупроқ бу мунозарага қўшилмабди. «Мен оёқ остидаман, ҳаммадан пастдаман. Мақтанишга арзигулик бирор сифатим йўқ« деганича, бир чеккада қимтиниб турибди. Шунда Аллоҳга унинг камтарлиги маъқул келибди ва Одамни Тупроқдан яратибди.

Отамнинг бағридаги синиқлар

Маърифат гулшани
Ҳар бир ХХ аср кишисининг 1941 йили бор. Ҳар бир оила ўша машъум 22 июн тонгидан кўнгли зада, қалби изтиробда. Оламга синчковроқ қарашга, қувноқ кунлари, осуда тунларида ҳам ҳушёрликка ҳамроҳ юришга одатланган.

Қўлимда граната осколькалари. Уларни оҳиста, аммо оғир дард билан санайман: бир, икки, уч, тўрт… жами ўн битта! Неча йиллардан бери дадамнинг баданларида яшаган  осколькалар улар! Яна еттитаси бор эмиш…

Одам эмас, бўшлиқ!

Маърифат гулшани
— Бугунги кунда кўп аёллар тўй-маъракалар борасида ортиқча ҳою ҳавасларга берилиб кетиб, эрларини танг аҳволга солмоқдалар. Тўйларнинг серчиқим бўлишига асосан аёллар сабабчи. Бундайларни тўғри йўлга солса бўладими?

— Шуҳратпарастлик — ақлсизлик нишонаси. Насиҳатга юрадиган инсон асли яхши, фақат хомлиги, тажрибасизлиги учун хатога йўл қўядиган одамдир. У ёшига ёш қўшилгани сари камчиликларини тўғрилаб боради. Аммо асли ақлсиз бўлса, уни йўлга солиш ғоят оғир. Бундайларни фақат қўр¬қитибгина тизгинда ушлаш мумкин. Ўғлоним, «аёллар эрларини қийин аҳволга солиб қўймоқдалар», дебсан. Сен аёлларни қўй! Бу масалада бош иллат эркакларда! Агар билсанг, ким хотини туфайли қийин аҳволда қолган бўлса, у лақма ва ландовур эркак. У эр бўлишни ва хотин тутишни билмаган илмсиз эркак!

Сўнгги сурат

Маърифат гулшани
Болаликдан сурат йиғишни яхши кўраман. Айниқса, оилавий расмларимизни кўздек эҳтиёт қилиб, ҳеч кимга ишонмай асраб келаман. Кимдир «хобби» дейиши мумкин, аммо мен бу тўпламни  ишқибозликдан анча юксак, эъзоз ва мукаррам биламан. Оҳори кетиб сарғайган, четлари уриниб қолган расмларни ҳар замон бир қўлдан ўтказиб, ўтмишнинг кулча иси анқиган ёруғ кўчаларида ғойибона кезаман. Қалбимда соғинч пўртана урган дамларда бир кунгина ўша беғубор дамларга қайтгим келади!

«Садоқатли келинларинг ўлмасин»...

Маърифат гулшани
Халқимизда қадриятга айланган эзгу удумларимиз бор. Шулардан бири қутлуғ кунлар арафасида, байрамлар, айёмларда ёши улуғларимизни зиёрат қилиб, дуоларини олишдир.
Қариндошларимиз орасида, кўпчиликнинг эътиборини, меҳрини қозонган, жуда ҳурматли бўлган бир онахон бўлардилар. Ўзлари ҳам ҳалим табиатли, беозор, ширинсўз ва дуогўй эдилар. Шу онахонга ўзимнинг ҳам меҳрим бўлакча эди. Улар кечирган садоқатли умрнинг ҳар лаҳзаси катта сабоқ эканини бугун теранроқ англаяпман…

Қовоқнинг қиммати

Маърифат гулшани
Атрофга дори изловчи шифокор нигоҳи билан қаралса, биз дорилар дунёсида яшаймиз деб айтиш мумкин, зеро, табиатда шифобахш хусусиятга эга бўлмаган модданинг ўзи йўқ.

Шарқ табобати тамойили шундайки, қадимдан инсон барча касалликларга шифо бўлувчи мўъжизакор дорига эга бўлишни орзу қилган. Турли даврларда, аниқроғи, жамият ривожланишининг турли босқичларида турфа ўтларда, меваларда, сабзавот ёки кимёвий моддаларда сеҳрли хусусият бор деб қаралган.

Танқид ва... мушук

Маърифат гулшани
(ярим рост)

Эътибор бераётган бўлсангиз, бугун матбуот оламида катта ўзгаришлар кўзга ташланмоқда. Газета ва журналларга обуна бўлган фуқароларнинг ҳам, матбуот дўконларидан газета, журнал сотиб олиб ўқийдиган кишиларнинг ҳам турли миш-мишлар, олди-қочдилар, ашулачиларнинг ўта шахсий ишлари ёритиладиган мақолаларни кўрганда ғашлари келаётгани, паст савияда ёзилган мақолаларни умуман ўқимаётганлари кузатилмоқда. 

Бундан ташқари, жуда кўп раҳбарларнинг ўз идораларига келадиган мухбирлардан «Мени мақтагани келдингизми ёки ишларимизни танқид қилганими?» дея сўраётганлари ва «Мабодо мақтамоқчи бўлсангиз, бунинг ҳеч зарурати йўқ, агар холис танқид қилиб, камчиликларимизни рўйи рост кўрсатиб бермоқчи бўлсангиз, марҳамат, Сизга барча шароитларни яратиб берамиз, фаолиятимизни бемалол ўрганаверасиз», деяётганлари ҳақидаги ҳозирча исботланмаган хабарлар ҳам келмоқда.