avatar
Куч
1389.34
Рейтинг
+513.90

Murodjon Kamoliddinov

Мақолалар

Қилмишга яраша...

Маърифат гулшани
Хожа Самандар Термизий шундай ҳикоя қилмишлар:
Ўтмишда бир золим киши бўлиб, бошқаларнинг молига чанг солгани-солган эди. Халқнинг бу ситамкорга кучи етмас, уни дуойи бад қилиб, нафрат кўзи билан қарардилар. Мазкур золим бир куни қўлига бургут олиб, овга кетди. Қайтгач, қуйидаги мазмунда хабар тарқатди:

«Одамларга зулм қилган ва ситам тиғини урган қўлимни бугундан бошлаб тийдим. Халқпарвар бўлишга аҳд қилдим. Умидим шулки, бугундан эътиборан ҳеч қандай золимнинг зулми ҳеч бир одамнинг уйига етиб бормайди. Ҳеч қандай ситамкорнинг қўли ҳеч қандай ожизнинг эшигини топмайди!».

Толстойнинг ўзбек суҳбатдоши

Маърифат гулшани
қатағон қурбони бўлганди

Қатағон авж олган 1938 йили қамоқда 83 ёшли қария калтаклаб ўлдирилади. Тошкентлик бу чол «ҳўл-у қуруқ ўт олган қатағон замон ўрмонида»ги оддий диндор, ёки мулкдор эмас, ўз даврининг катта сиёсатчиси, қонуншунос Абдувоҳид қори бўлиб, ҳаётда шонли йўлни босиб ўтган арбоб эди.

Соҳибқирон дипломатияси

Маърифат гулшани
Бутун дунё Соҳибқирон Амир Темурни Шарқ билан Ғарбни туташтирган ҳукмдор сифатида эътироф этади. Темурийлар даври манбаларини синчиклаб ўргансак, Шарқу Ғарбнинг бу бирлашуви Соҳибқироннинг саркардалик маҳоратидан ташқари, доно дипломатияси туфайли шаклланганини кўрамиз. 

XIV асрнинг охири, XV аср бошларида Амир Темур салтанатининг довруғи Европа мамлакатларигача етиб борган эди. Франция, Англия, Испания, Византия қироллари янги сиёсий воқеликни англаб, Соҳибқирон билан сиёсий, иқтисодий ва савдо алоқаларини ўрнатишга интилганлар.

Қордаги атиргуллар

Маърифат гулшани
Кекса бир донишманд қалин қор босган дала бўйлаб юриб келаркан, йўлда ёши ўтиб қолган бир аёлнинг аччиқ-аччиқ йиғлаб ўтирганини кўрди.

— Нега йиғлаяпсиз? — сўради у аёлдан. 

— Ўз ҳаётим, ўтиб кетган ёшлигим ва ҳусну малоҳатимга ачиниб йиғлаяпман. Қалбимни ром этган маҳбубимни эслаб, юрагим эзил¬япти. Менга хотира деган туйғуни берган Худо бераҳм экан. У вақт ўтиб умрим баҳорини эслаб, хазон фаслимда қайғуга ботишимни била туриб шундай қилди!

Аёл киши ажойиб «пилик»!

Маърифат гулшани
Эътиборингизга рус ёзувчиси Владимир Краковскийнинг «Яратиш куни» китобидан олинган лавҳалардан тузилган мақолаларни ҳавола этиб бормоқни ният қилдик. Улар орқали биз Яратувчи томонидан табиатдаги ҳар бир жонзотга — паррандалар, даррандалар, ҳайвонлар ва инсонларга инъом қилинган хислат — насл қолдириш қобилиятининг туб моҳияти, бу неъматдан фойдаланиш қонун-қоидалари, у орқали келиб чиқадиган турли-туман муаммолар тўғрисида ҳикоя қиламиз. Бу туркум мақолалардан хулоса чиқариш учун Сиз фикрлаш салоҳиятингизни ишга солишингиз лозим, қолаверса, маънавиятнинг бир қатор масалаларига бўлган одатий тасаввурларингиздан бирозгина воз кечишингизга ҳам тўғри келади. Бунинг эвазига Сиз кўпчиликнинг бошига туганмас ғавғолар тушириб, маънавий ва жисмоний соғлигига раҳна соладиган машъум хатоларнинг олдини олиш йўлларини ўрганиб оласиз, деган умидимиз бор.

Ўзим ясаб олган боқимандамсан!

Маърифат гулшани
«… Мен ўша дамда йигитнинг ўрнидан туриб:
— Она, мен ажралишмоқчи эмасман, мана шу келинингизни дейман! Иложи бўлса бизга ёрдам беринг, оиламни йўлга солиб олай… — дейишини жуда хоҳлаган эдим. У бундай демади. Деёлмади...
Мен ўша дамда келиннинг ўрнидан туриб ўз онасига:
— Менинг керагим -шу! Оиламнинг бузилишига йўл қўйманг, ойи! — дейишини жуда хоҳлаган эдим. Лекин у ҳам бундай демади. Деёлмади...
Ажралишга келганда ёшларнинг ўзи четда, асосий «ўйинчилар» эса яна оталар ва оналар, қизимни узатаман, ўғлимни уйлантираман деб паст тушиб, баланд чиққанлар...»

Айб «дилбузар»да эмас

Маърифат гулшани
...Қора кўзойнак таққан, бўйдор, узун плашчию шляпаси ҳам зулматдек қоп-қора йигит дилга алланечук ваҳм солувчи нимқоронғи шаҳар кўчасидан битта-битта қадам ташлаб юриб келади. Елкасига ёйилган қўнғироқ сочлари узун ёмғирпўшининг барлари монанд солланиб боради. Ўнг қўлини хиёл кўтариб, бармоқларини ўйин тушаётган каби қарсиллатиши ҳамоно, орқа фондаги машина гумбурлаб портлаб кетади. Олов ичра одам танаси парчаларининг чор тарафга сочилиб кетгани аниқ кўринади... 

— Оҳ! — дейсиз, ёқа ушлаганча, бу шафқатсиз манзарадан қалбингиз ларзага келади.

— Йэ-эсс! — дея қўлини зарб билан ҳавога уради, фильмни  бирга томоша қилаётган фарзандингиз…

Кимки авлодини покламоқчи бўлса...

Маърифат гулшани
— Минг афсуски, менинг онам эл орасида бироз гап-сўз бўлиб қолган… Сиз суҳбатларингизда «Зот хусусиятлари наслда такрорланади», дегансиз. Наҳотки менда ҳам, ке¬йинчалик боламда ҳам онамнинг айблари такрорланса? Биз умрбод ёмон отлиқ бўлиб ўтиб кетамизми энди?!

— Болажоним, мана шу саволнинг ўзи бундан буёғига наслингда сифат ўзгариши бўлишидан дарак бермоқда. Яъники, онангда суст бўлган орият туйғуси сенда баланд кўринадир. Тўғри, наслинг сен илдиз отган замин. Турган гапки, улғайган саринг отанг ёки онангдаги салбий жиҳатлар сенда ҳам уйғона боради. Авлодингда ёлғончилик, қўли эгрилик, ё ҳиссиётнинг бетизгинлиги, мақтанчоқлик, ё ҳасад каби қусур бўлса, бир қур албатта феълингда бош кўтаради.

Лимон ва қасам

Маърифат гулшани
Лимоннинг шифобахш неъмат эканини барча билади, аммо мен унинг мўъжизакор неъмат эканига ҳам гувоҳ бўлганман. 

Бир меҳмондорчиликда базму гурунгдан сўнг мезбон бизни хонадонининг гулхонасига таклиф этди. Уйнинг айвони ойнаванд қилиниб, у ерга турли ноёб, анвойи гуллар экилган экан. Уялинқираб гуллаган гулларнинг гўзаллиги, айримларининг улуғвор қиёфасидан лол бўлганча, гулхонани анча вақт айландик. Гулхонанинг иккинчи қисмидаги бурчакка қўйилган гуллар эътиборимизни тортганида, мезбон бизни баттар ҳайратлантириб, у ёққа таклиф қилолмаслигини минг истиҳола билан тушунтирди. Айтишича, бу бурчакдаги гуллар жуда нозиктабиат бўлиб, уларнинг олдига таҳоратсиз бориш мумкин эмас экан, ҳатто кўнгилда баногоҳ номаъқул ният туғилиб қолса ҳам, бу гуллар сўлиб қолар экан! Мезбон бокира гуллари ҳақида тўлиб-тошиб ҳикоя қилаётган вақт гулхонадаги икки туп лимон диққатимни ўзига тортди. Бу лимонлар ойна олдида қуёшга қулай ҳолда икки катта ёғоч тувакка экилган бўлиб, шундай серҳосил эдики, шохларидаги меваларини кўтаролмай қолгани учун уй соҳиби чиройли тиргаклар қўйибди. Икки қиёматли жуфтликдек савлат тўкиб турган лимонларнинг тўқ кўк рангда ярақлаётган барглари, шохларида сап-сариқ лимонларнинг тизилиб туриши гулхонага жаннатий гўзаллик бахш этиб турарди. Ўша ондан лимонга ишқим тушди…

Автобуслардаги тартибсизликлар

Маърифат гулшани
(Фельетон)

Тонг саҳарда яхши кайфият билан уйғонамиз, шукрона ва эзгу ниятлар ила ишга отланамиз. Жуда кўпчилигимиз ишга йўловчи ташиш транспортларида қатнаймиз. Бекатга етгунга қадар кўтаринки кайфият бизни тарк этмайди. Лекин автобусга чиққач… У ерда содир бўлаётган ишлардан кўз юмиш учун ёки мутлақо кўр бўлиш лозим ёки шоира опамиз ёзганларидек, «ўзингизни бироз жинниликка солволишингиз керак». Ўзини ҳурмат қила биладиган одам, очиқдан-очиқ бўлаётган бундай бетартибликка индамай қараб туролмайди.

Осмондаги оқ тулпор

Маърифат гулшани
(Муҳаммад Юсуфнинг «Осмоннинг охири» достони асосида бадиа)

«Осмоннинг охири қаерда, дедим бир донишга. У миқ этмади. Менга жуда ёқди бу жавоб...
Ирмоқнинг охири дарё. Дарёнинг охири денгиз. Осмоннинг эса охири...» Шоир осмоннинг охирини излабди. Мен аввал осмоннинг бошланишини топсакчи, дедим. Бу фикр ўзимга маъқул келди. Ҳеч бўлмаса, Шоиримнинг туйғуларини чексиз беғубор мовийлик қадар юксалтирган осмоннинг таянчини топа оламан-ку.

Қисмати ўхшаш ҳукмдорлар

Маърифат гулшани
Юз тузилиши эмас, балки яшаб ўтган давридаги зиддиятлару бутун бир ҳаёти чиндан ҳам бир-бирига ўхшаш инсонлар тарихда кўп бўлган. Хусусан, Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) ва Абулғози Баҳодирхон (1603-1664) ҳаётлари ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин.     

Олдинма-кейин яшаб ўтган ҳар иккала ҳукмдорнинг тожу тахт учун, мамлакат ободончилиги учун олиб борган саъй-ҳаракатлари ва ҳатто ёзиб қолдирган асарларининг ҳам бир-бирига ўхшашлиги, айниқса, ҳайратланарлидир.

Назари тўқ шоира

Маърифат гулшани
Булбул сайрар, ирмоқ куйлар, ўйнар ел,
Ҳамма ёққа нур тўлганга ўхшайди.
Ширин куйга тўлиб кетди маъсум дил,
Севги унга ёр бўлганга ўхшайди...

Чиндан ҳам меҳру муҳаббати бўлмаса олам ҳам, одам ҳам ёшариб, гўзаллашмайди. Буни атоқли шоирамиз Зулфия яхши англаб етарди. Зулфия опа билан икки-уч марта суҳбатлашганман. «Саодат»да шеърларим чиққанида, ким экан бу шоира, деб қизиқиб чақиртирганларида, онамга ўхшаш кўзлари, опа-сингилларим каби овози бегона эмаслигидан ҳузурларида яйраб ўтиргандим. Ҳавасларим, олқишларим бисёр эди. Давлат арбоби даражасига кўтарилган, халқ манфаати, равнақи деб юрган шоиранинг ёлғиз елкасига оналик мартабаси ҳам юклатилганди. Эл назаридаги инсон ҳар сўзи, юриш-туриши, кийинишларигача эътиборли бўлиши лозим эди. Буни ҳис қилган Зулфия опамиз зиммаларидаги вазифани аъло уддалай олдилар. Олам кездилар, одам таниди.

Агар бир кун одам бўлиб яшасак...

Маърифат гулшани
Ҳу анави йўлда кетаётган қарияни кўряпсизми? Аранг имиллаб бормоқда. Унга етиб олиб, ўзиб кета оламан. Аммо ортимдан келаётган қизалоқ ўйноқлаганча мендан ўта олади. Бу — ҳаёт. Бу  болалигу кексалик, жўшқинлигу сиполик. Бу — сизу биз.

… Бувимнинг қўлларида катта бўлдим. Қишлоқнинг тупроқлари билқиллаб турган кўчаларида болалигимнинг қайноқ онларини, гоҳ оёқяланг, гоҳ тугмачали ковушимда, баъзан маъюс, баъзан шод шўхликларимнинг аччиққина болидан тотиб ортда қолдирдим. Негадир ёш бўлсам-да, тунлари бувимнинг сочларидаги оқлар ўтаётган кунларимдан оппоқ эртак тўқиб кўпайиб, самимий чеҳраларидаги ажинлар эса тобора палак отиб бораётгандек туюларди менга. Йиллар ўтиб, не ажабки, бир пайтлар навқирон дадамнинг сочларида кўрмоқдаман ўша «эртак»ларни. Латофат ва ажиб бир фусункорлик уфуриб турган онаизорим чеҳрасига ҳаёт ўзининг ўнқир-чўнқир сўқмоқларини тушириб улгурибди. Кўзгудаги ўзим ҳам энди ўн саккиз яшар қиз эмас, балки анча улғайганман…

Ахлоқсизлик тарғибининг олдини олиш ва унга қарши курашни кучайтириш йўлидаги катта қадам

Маърифат гулшани
Мамлакатимиз сиёсий мустақилликка эришганидан сўнг, дастлабки кунларданоқ, муҳтарам Юртбошимиз Ўзбекистонимизнинг келажакда хуқуқий-демократик давлат ва ижтимоий адолатли фуқаролик жамиятга айланишини асосий тамойил сифатида белгилади. 

Шундан буён ўтган 20 йилдан зиёд вақт ичида бу борада ҳақиқий ва дадил қадамлар қўйилди. Айниқса, қонун устуворлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган суд-ҳуқуқ ислоҳоти кенг кўламда амалга оширилиб, ҳозирда у янада чуқурлаштирилмоқда.

Ўтган давр давомида мамлакатимизда барча жабҳаларда жиддий олға қадам босилди, шу жумладан, амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотининг натижаси сифатида бугунги кунда инсон омили, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси энг асосий вазифалардан бири бўлиб қолди.

Ҳаёт молекуласи

Маърифат гулшани
Сув бизнинг турмуш тарзимизга айланган, бир қарашда, оддийгина бир неъмат. Аммо унинг аслида нима эканлигини одамзот ҳали тўлиқ англай олгани йўқ. Ҳозиргача сувнинг олимлар изоҳлай олмаётган 43та хусусияти аниқланган.

Қонунларга зид равишда

— Жами тирик мавжудотлар таркибининг 70-80 фоизини ташкил этувчи сув том маънода беқиёс, мутлоқ ўзига хос моддадир, — дейди Санкт-Петербург Ахборот технологиялари университети профессори Константин Коротков. — У бошқа субстанцияларга тегишли қонунларга бўйсунмаган ҳолда  яшайди…