avatar
Куч
1389.34
Рейтинг
+513.90

Murodjon Kamoliddinov

Мақолалар

Сўз хусусида сўз

Маърифат гулшани
(Давоми. Бошланиши 13(321)-сонда).

«Номидаги» ёки «номли» дейиш тўғрими?

Баъзан «Ғафур Ғулом номидаги мактаб» дейиш маъқулми ёки «Ғафур Ғулом номли» дегани тўғрими, деб сўрайдилар. Бунинг ҳар иккиси ҳам ўзбек тили нуқтаи назаридан маъқул эмас. «Ғафур Ғулом мактаби» дейилса бас, «номидаги» ёки «номли» деган сўзлар ортиқчадир. 

Ўзбекча «Амир Темур хиёбони», «Навоий театри», «Бобур боғи», «Фаробий кўчаси» дейилади, «номли», «номидаги» сўзларига эҳтиёж йўқ.

Муҳаббатнинг адабгоҳи

Маърифат гулшани
Муҳаббатнинг адабгоҳи кўтармас қувнамакликни,
Ки шабнамдан очилур гул ва кўз ёшлардан нигоҳ, анда...

Ғазалларни, байтларни ёд олиш салоҳиятим билан мақтанишдан жуда-жуда узоқман. Аммо бу байт онгимга, юрагимга михланди-қўйди! 

Онам Мирзо Бедилни ҳижжалаб-ҳижжалабгина мағзига етиш мумкин, дердилар. Мен ҳам уни ҳижжалаяпман.
«Муҳаббатнинг адабгоҳи...»

Ўзбек мўъжизаси

Маърифат гулшани
Азим пойтахт Тошкентдан водий вилоятлари сари йўлга отланар экансиз, Қамчиқ довонидан ўтишингизга тўғри келади. Бирдан қалбингизни ҳаяжон босади, маҳобатли довондан ошиб ўтиш тасаввуридан юрагингиз ҳаприқади. Айниқса, бу йўлни илк бор босиб ўтишга бел боғлаган кишига ҳамма нарса сирли, жумбоқли, мўъжизакор бўлиб кўринаверади. Тўғри, довон йўли қурила бошлаганидан то тугагунича хабарларни мунтазам равишда телевидение кўрсатувлари, радиоэшиттиришлар орқали эшитиб, кузатиб борганмиз ва унда амалга оширилган бунёдкорлик ишларидан кўп бор ҳайратга тушганмиз. Аммо довондан ўтишдаги ҳаяжон ва ҳайрат бошқача бўлиши табиий. Шунинг учун Оҳангарон тумани марказидаги «Анҳор» емакхонасидан машинамиз йўлга тушиши билан фикру хаёлимиз довонга боғланди.

Ғолиблар ҳаёти

Маърифат гулшани
Ўйлаб кўрганмисиз, ночор одам билан тўкин яшайдиган инсон ўртасида фарқ қай даражада? Умуман, яхши умргузаронлик қилиш учун нималар ҳақида ўйлаш ва қандай ҳаракат қилмоқ керак? Давлатманд одам ва ночор киши ҳаётга қандай қарайди? Моддий турмушни қўя турайлик, улардаги асосий тафовут нимада? Бу инсонларнинг муҳаббати ва хатти-ҳаракатининг илдизи қаерда?

Ҳамма-ҳаммаси нуқтаи назарга боғлиқ. Сиз буни ҳар қандай фаолиятда кўриб чиқишингиз мумкин.

Ўзбек мўъжизаси

Маърифат гулшани
Азим пойтахт Тошкентдан водий вилоятлари сари йўлга отланар экансиз, Қамчиқ довонидан ўтишингизга тўғри келади. Бирдан қалбингизни ҳаяжон босади, маҳобатли довондан ошиб ўтиш тасаввуридан юрагингиз ҳаприқади. Айниқса, бу йўлни илк бор босиб ўтишга бел боғлаган кишига ҳамма нарса сирли, жумбоқли, мўъжизакор бўлиб кўринаверади. Тўғри, довон йўли қурила бошлаганидан то тугагунича хабарларни мунтазам равишда телевидение кўрсатувлари, радиоэшиттиришлар орқали эшитиб, кузатиб борганмиз ва унда амалга оширилган бунёдкорлик ишларидан кўп бор ҳайратга тушганмиз. Аммо довондан ўтишдаги ҳаяжон ва ҳайрат бошқача бўлиши табиий. Шунинг учун Оҳангарон тумани марказидаги «Анҳор» емакхонасидан машинамиз йўлга тушиши билан фикру хаёлимиз довонга боғланди.

Ўзбек мўъжизаси

Маърифат гулшани
Азим пойтахт Тошкентдан водий вилоятлари сари йўлга отланар экансиз, Қамчиқ довонидан ўтишингизга тўғри келади. Бирдан қалбингизни ҳаяжон босади, маҳобатли довондан ошиб ўтиш тасаввуридан юрагингиз ҳаприқади. Айниқса, бу йўлни илк бор босиб ўтишга бел боғлаган кишига ҳамма нарса сирли, жумбоқли, мўъжизакор бўлиб кўринаверади. Тўғри, довон йўли қурила бошлаганидан то тугагунича хабарларни мунтазам равишда телевидение кўрсатувлари, радиоэшиттиришлар орқали эшитиб, кузатиб борганмиз ва унда амалга оширилган бунёдкорлик ишларидан кўп бор ҳайратга тушганмиз. Аммо довондан ўтишдаги ҳаяжон ва ҳайрат бошқача бўлиши табиий. Шунинг учун Оҳангарон тумани марказидаги «Анҳор» емакхонасидан машинамиз йўлга тушиши билан фикру хаёлимиз довонга боғланди.

Беозорлик ниқобидаги хавф

Маърифат гулшани
Газетамизнинг шу йил 14 феврал (7-(315)) сонида эълон қилинган «… изм»лардан «ҳирсизм»га… Ёхуд адабиётдаги ахлоқсизликлар» номли мақолани барча муштарийларимиз ўқиган эдилар. Мақола кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлди, жонкуяр юртдошларимиз ушбу мавзу юзасидан мактублар, телефон қўнғироқлари орқали ўзларининг холис фикр-мулоҳазаларини, мақолага муносабатларини билдирдилар. 
Мақолада ижоди бир қадар муҳокама қилинган ёзувчиларнинг ҳам исталган оммавий ахборот воситалари орқали муносабат билдиришга ҳақлари бор эди. Лекин бу муносабат 2012 йилнинг 15 март куни Ўзбекистон ҳақидаги нохолис фикрлар жарчиси бўлган «Озодлик» радиоси мухбирига интервью бериш орқали билдирилганлиги ҳақида бизга хабар келди. Ёзувчи Саломат Вафо ва таҳририятимизга: «Мендан газета орқали кечирим сўралишини ва раддия берилишини талаб қиламан. Раддия ўзимнинг ёки ўзим танлаган холис адабиёт мутахассисининг имзоси билан берилиши лозим», дея такаббурона талабнома жўнатган Ҳабиб Темиров жаноблари «Озодлик» радиосининг Шуҳрат исмли мухбирига (гўёки жабрдийда, туҳматга қолган одам сифатида) дардларини дастурхон қилибдилар. 

Нохолислик билан, бир ёқлама тарзда тайёрланган бу эшиттиришдан сўнг бизда мавзуга қайтиб иш кўришга эҳтиёж сезилди.

«Оқчаси йўқни этди ҳайрон тўй»…

Маърифат гулшани
Тўйлар ҳақида ёзавериб, айтадиган гапнинг ўзи қолмади-ку, десангиз янглишасиз. Токи муаммо бор экан, фикр айтилади. Ваҳоланки, бугунги хўжакўрсин дабдабалар, «ижарага олинган» обрў кўргазмалари,  чиранишлар замиридаги исрофгарчиликлар ҳеч бир маънавиятли кишини бефарқ қолдирмайди. 

Юқоридаги сатр миллатпарвар адиб Абдулла Қодирий қаламига мансуб бўлиб, ўтган аср бошларида ёзилган. Ҳа, тўйлардаги дабдабабозлик, ортиқча харажатлар фақат бугуннинг гапи эмас, миллатимизнинг маърифатпарвар кишилари барча замонларда бу иллатга қарши курашиб келган. Бироқ, ҳаётнинг айрим манзараларига қараб, дабдабага мубталолик ҳеч қачон ҳозиргидек авж олган бўлмаса керак, деган ўйларга боради киши.

Жасоратли Қодирий

Маърифат гулшани
Абдулла Қодирий ҳақида кўп ёзилган. Аммо биз бу гал фақат Абдулла Қодирий тўғрисида эмас, унинг асар қаҳрамонлари, яшаган даври, даврдошлари ва куюнчак авлодлари тўғрисида сўз юритишга жазм этдик.
Юсуфбек ҳожи ким эди?
Азизбекнинг зулми кучайгач, халқ Юсуфбек ҳожи атрофида жипслашиб, ҳокимга қарши исён кўтарди.1847 йилда Тошкентда бўлиб ўтган, ҳоким Азизбек билан боғлиқ воқеалар Абдулла Қодирийнинг машҳур «Ўткан кунлар» асарида бадиий тасвирланган.

Тошкентда туғилиб ўсган, ўз шаҳри тарихини батафсил ўрганган Қодирий романда бош қаҳрамон — Отабек ва унинг отаси Юсуфбек ҳожини халқ эргашадиган ижобий шахс сифатида тасвирлайди. Аслида, ҳаётда ҳам шундай эди. Тошкентликлар Юсуфбек ҳожини Муҳаммад Юсуфбек парчабоф дея ҳурмат қилишгани тарихий манбалардан маълум.

Турқи совуқ маданият

Маърифат гулшани
Оммавий маданият ҳақида жуда кўп гапирилди ва бу жараён ҳамон давом этмоқда. Оммавий маданиятнинг қандай кўринишларга эга эканлигини, уни ҳаракатлантирувчи куч нималардан ташкил топгани ва у қандай механизм асосида ҳаракатланишини ҳамма ҳам билавермаса керак. 
«Поп маданият» деган мақомда  дунё халқлари ҳаётига борган сари сингиб бораётган, миллатларнинг тарихий ва ўз менталитетларига асосланган урф-одатларини оёқ ости қилаётган бу маданият, Осиё халқлари, жумладан миллатимиз ҳаётига ҳам ўзининг жирканч қиёфаси билан кириб келмоқда. Оммавий маданиятни, агар жоиз бўлса, минг бир қиёфали махлуқ деб атаган бўлардим. У инсон онги ва ақли, руҳияти ва салоҳиятини бутунлигича қамраб олувчи алдамчи ниқобларга эгадир. Ана шундай ниқоблардан иккитаси бугунга келиб шиддат билан ўсиб бораётган глобаллашув жараёни билан уйғунлашиб кетган. Булар: имейдж ва медия.

Орден-медалларнинг тарихи қандай?

Маърифат гулшани
Kўпчилигимизнинг уйимизда ота-боболаримизнинг орден-медаллари сақланади. Тарихга айланган бундай нишонлар уларнинг меҳнати, илмий ижоди, ҳарбий фаолиятининг ўзига хос мезонидир. Мазкур мақолада орден-медаллар тарихини баҳолиқудрат ёритишга ҳаракат қилдик.

Орден, медал ва унвон фидойи меҳнат эвазига берилган юксак баҳо бўлиб, унинг таркибида маълум миқдорда қимматли металл улуши ҳамда муайян совға-саломлар ҳам бўлади. Хўш, орден, медал дегани нима?

«Қўйди-чиқди»ларнинг қинғир сўқмоғи

Маърифат гулшани
Кейинги вақтларда оила муаммоларига бағишланган қайси давра, қайси доирани олманг, ажралишлар кўп бўлаётгани ҳақида куйиниб гапирилади. Ажралишлар сабаби ниҳоятда кўп. Қадимдан қолган бир гап бор: «Қўярга келса — хотин ёмон, чиқарга келса — эр!». Иш судга етганда икки томоннинг яраси шу қадар чуқур бўладики, қай томонни тингласанг, ўша томон ҳақдек туйилаверади. Ҳақиқат шуки, оила сабоқлари, соғлом муҳит яратишга тайёргарлик сабоқлари қанча эрта олиб борилса, самараси шунча катта бўлар экан.

Аламли армон

Оилага тайёрлаш деган гапни аксарият кишилар бир ёқлама тушунадилар ва тушунганларини келин ҳақидаги «Вой, бирам пазанда! Бирам қўл-оёғи чаққон!», куёв ҳақидаги «Бирам топармон!» баҳоларида ошкор қиладилар. Бу фазилатлар, албатта зарур. Лекин оила икки ўзига хос шахснинг бир-бири билан муқаддас никоҳ иплари ила боғланиши оқибати ўлароқ пайдо бўлади. Шу ип боғланган дақиқадан бошлаб ўзаро муносабат бошланади. Жуда кўп давраларда қиз-йигитларимизнинг айнан ўзаро муносабат ва муросада оқсаётганларини таъкидлашяпти. Бундан чиқариладиган хулоса шуки, демак, ёшларимизга «пишириш-куйдириш», «топармон-тутармонлик»дан ҳам аввал бир-бирининг дилини топишни, инсонларча яшаш, инсонларча севиш, меҳр бериш, ўзаро ҳурмат кўрсатишни ўргатишимиз керак экан.

Меҳр тилини биласизми?

Маърифат гулшани
Бола — олам ичра кичик олам. Бу оламнинг ўз қуёши, ўз чашмаси, тўфонлари бор… Ниҳол каби мўрт руҳиятнинг меҳр чашмасига қониб, гўзал бир

гул бўлиб очилиши ёки бўронларда юлқинавериб, тиканга айланиши бор. Хўш, болаларимизнинг баркамол вояга етиши учун нималарга эътиборни кучайтиришимиз керак? Бугунги кун боласи биздан қандай муносабат кутмоқда?

«Болани сизлаб бўлмайди!»


Иш пайти телефон жиринглаб қолди. Қизим экан, гаплашдик. Гўшакни қўйганимдан кейин ҳамкасб сингилларимдан бири гап қотди:

— Вой опа, қизингизни намунча эркалатиб гапирасиз? Ёш болани сизлаб бўладими! Бунақада бошингизга чиқволади-ку. Мана мен, қизимга қаттиқ-қаттиқ гапираман, айтганимни қилмаса борми, тарсиллатиб соламан!

Авлодлар ихтилофи юзага келмасин

Маърифат гулшани

Ғарб олами «авлодлар тўқнашуви»нинг азиятини кўпдан буён тортади. Бу мавзу билан бир неча илмий-тадқиқот муассасалари, қанчалаб номдор олим ва мутахассислар шуғулланаётганига қарамай, икки авлодни «муросага келтирадиган» куч ёки омил ҳанузгача топилмаган, шекилли.

Шарқ оилаларида бу муаммонинг бўлиши мумкин эмас. Чунки, бизда болалар кичиклигиданоқ, катталарни ҳурмат қилиш, уларнинг айтганига дарров кўниш, гап қайтармаслик, ҳар бир ишда маслаҳат сўраш руҳида тарбияланади. Одобимизда ота-она чақирганда ҳар қандай ишни ташлаб, «лаббай» деб бориш, нима буюришса ҳам «уф» тортмай бажариш, қариб ёрдамга муҳтож бўлишганида ҳар томонлама меҳр-муҳаббат кўрсатиш, ҳатто, даврада улардан юқорига чиқмаслик, берухсат сўзламаслик, кўчада олдиларига тушиб юрмаслик талаб этилади.

Сўз хусусидаги сўз

Маърифат гулшани
Агар ўзбек тилининг сўз ва ибораларини замону макон нуқтаи назаридан чекламай йиғилса, дунёдаги энг кўп сўзли луғатлардан улуғроқ луғат тузиш мумкин. Бундан ташқари, ўзбек тилининг бойлиги ва етуклигини таъминловчи ички воситалари ҳам бор. Бу — ушбу тилда сўз ва унинг шаклларини ясовчи қўшимчалар кўплиги, қоидаларнинг истисносизлиги ҳамда таъбир (баён қилиш, ифода) соддалигидир. Таъбирнинг соддалиги ўзбек тилининг камолидан нишонадир.

Умар Хайём ким эди?

Маърифат гулшани
Мунажжим, табиб, астроном, математик ва...

(Давоми. Бошланиши 11- сонда)

Хориждаги хайёмшунослик

1956 йилда Абу Наср Мубашшир Тарозий «Кашфул лисом ар-рубоиёти Умарул Хайём» номли китоб ёзиб, масалага Фитрат каби ёндошади ва Шерозий, Авфий, Арузий, Розий сингари алломаларнинг тазкираларида ҳам Хайёмни шоир эмас деб таъкидланганини қатъий айтиб, Низомулмулк, Қози Насавий, имом Абу Ҳасан ал-Ғаззолий, ҳужжатул Ислом имом Абу Ҳомид Ғаззолий каби алломалар Умар Хайём билан бир даврда, бирга муносабатда яшаб, у ҳақида фақат яхши гаплар айтишганини баён қилади. Агар Хайём даҳриёна рубоийлар ёзган тақдирда, буни эътиборсиз қолдирмас, раддия берар эдилар, дея ёзади. Демак, ўз-ўзидан «Умар Хайём  биз билиб келган рубоийларни ёзмагандир», деган  Фитратнинг фикрлари тўғри бўлиб чиқади.

Аёлнинг хулқи чиройли бўлса...

Маърифат гулшани
Тажрибалардан маълум бўлишича, чиройли хулққа эга бўлган аёлларнинг эрлари ҳам шундай хулққа эга бўлар эканлар. Аксинча, ёмон хулққа эга бўлган аёлларнинг эрлари ёмон хулқ орттириб, табиатида ёвузлик хислатлари пайдо бўлиб, бошқалар билан қўпол муомала қиладиган, оқибатсиз бўлиб қолар эканлар.

Яхшиликни умид этма ёмондан...

Маърифат гулшани
Махтумқули барча туркий халқлар қатори, ўзбек халқининг ҳам ўз шоирига айланиб кетган. Шоир шеърлари, қўлёзмалари асрлар давомида халқимиз орасида кенг тарқалган. Юртимизда Махтумқули номини билмайдиган ўзбек, унинг ҳассос шеър ва қўшиқлари кириб бормаган ўзбек хонадони йўқ десак, муболаға қилмаган бўламиз. Эътиборингизга улуғ туркман шоири ва мутафаккири Махтумқулининг ўзбек тилига тажима қилинган энг сара шеърларидан ҳавола этмоқдамиз.

Яхшиликка отилган «тош»

Маърифат гулшани
«Яхшилик» деган тушунча дунёдаги барча яхши фазилатларни, яхши ишларни англатади. Бировга яхшилик қилган одам ўзида ўзгача бир руҳий хотиржамликни, қувончни, қониқишни ҳис этади, бу туйғунинг мазасини яхшилик қилувчилардан бошқа ҳеч ким билмайди. Яхшилик кўрган одамнинг ўзига яхшилик қилган одамга нисбатан ҳурмат, меҳр кўргазиши эса бу дунёнинг энг ажойиб руҳий роҳатларидандир. Аммо бу роҳат яхшилик қилишни севувчиларнинг барчасига ҳам насиб этавермас экан.

Кейинги вақтларда «Яхшилик қиладиган одамлар камайиб кетяпти», деган фикр кўпчилигимизнинг хаёлимизда кезинади. Ҳаётни кузатсангиз, бу фикр¬да жон бордек. Хўш, нега? Сабабини таҳлил қилсангиз, аччиқ ҳақиқатга рўбарў бўласиз: кўп ҳолларда («тўйдирганнинг қорнига теп» қабилида) кўрнамаклик қилиб, яхшилик қилган одамнинг бизга яхшилик қилгани учун пушаймонлар чекишига сабабчи бўляпмиз.

«Шудгордаги текин қуйруқ» даҳмазалари

Маърифат гулшани
Ёки онг ости бези ҳаракатидаги хавф

2006 йили Интернет оламида шов-шувли хабар тарқалди. Тизимда янги танишув сайт очилибди, буниси илгаригиларига қараганда анча мукаммал ва қизиқ экан деган янгилик, ёшларни бу сайтга бўлган қизиқишларини ошириб юборди. Бу танишув сайтининг номи сизга ҳам таниш: «Одноклассники». 

Аввалига аъзо бўлиш пуллик қилиб қўйилган бу сайтда, бора-бора аъзолик текин бўлди ва табиийки, шундан кейин аъзо бўлувчиларнинг сони анча ошиб кетди. Бу сайт ўзидан олдинроқ фаолият бошлаган бир қанча танишув сайтлари, жумладан «Facebook», «Yahoo» сингари рақобатчиларидан бир мунча устун эди. Сабаби оддий: сайт содда кўринишда яратилган бўлиб, расм жойлаштириш, фотоальбомлар яратиш ва одамлар билан мулоқот қилиш ундан фойдаланувчига мушкуллик туғдирмайди. Кўп ўтмай барча МДҲ давлатлари ёшлари сингари, ўзбекистонлик ёшлар ҳам бу сайтга аъзо бўлишди. Сиртдан қараганда бунинг ҳеч бир ёмон жойи йўқдек эди, лекин…