avatar
Куч
1389.34
Рейтинг
+513.90

Murodjon Kamoliddinov

Мақолалар

Оталар беқадр бўлса...

Маърифат гулшани
Ота – уйнинг устуни. Ота – давлат! Отанинг ўрни — уйнинг тўрида! «Ота ўтирган уйнинг томига чиқма», — дея уқтиришган аждодларимиз. Аммо… «То отанг рози эмас, тавбанг қабул бўлмас сани» каби ҳикматларга беписанд инсонлар ҳам орамизда йўқ эмас. Ушбу мақола орқали ўзим гувоҳи бўлган айрим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этишни лозим топдим. 

Кўчада қолган ота

Жамилахонни Эгамназар аканинг топиб келган ойлик маошлари қаноатлантирмай қўйди. 
— Биргина маошга қараб ўтираверамизми?! Бизга минг доллар топиб беринг, ўғилларингиз билан бизнес бошлаймиз, — деди эрига эътирозга ўрин қолдирмайдиган оҳангда.

«Бу дунё бир кундир - ўшал кун бугундир»

Маърифат гулшани
Инсон фарзанди яшаётган умри давомида маълум бир амаллар пешида бўлади. Кимдир яхшиликларни, эзгу амалларни, хайрни ўзига дўст билса, бошқа кимдир буларинг тамоман акси ўлароқ ишлар билан умргузаронлик қилади. Шундай дунёқараш ва ҳаёт тарзи билан одамлар тоифаларга, яхшиларга ва ёмонларга, оқ ва қораларга ажратиладилар.

Бир гўзал суҳбат илинжида Осиё Мусулмонлар қўмитаси, Қувайт халқаро хайрия жамғармаси раиси Абдулҳаким Комилжонович билан учрашдим. 
Азизим муштарий! Бу суҳбатни сизга ҳам илинишни вазифам деб билдим. Зеро бу каби нафис суҳбатлар қалбимиз озиғи, дардимиз давосидир. Бу даво сабабидан умр дарахтимизда гўзал куртаклар очилса не ажаб.

Муҳожирликдаги Фурқат

Маърифат гулшани
Ёхуд шоир, савдогар ва Европага танилган табиб

Фурқатнинг ўз ватанидан кетиб, Ёркентда ижод қилгани ва у ерда вафот этганини   аксарият адабиёт мухлислари  яхши  билишади. Фақат бир савол ҳамиша жавобсиз қолмоқда. Фурқат нега, нима сабабдан муҳожирликка кетган? Унинг ўн саккиз йиллик мусофирликдаги ҳаёти қандай кечган? Бизнинг ушбу мақоламиз ана шу саволларга жавоб топишга уринишдир…

Васвасасиз ҳаёт

Маърифат гулшани
Сизда омадсизликларингиз учун бутун дунёни айблаш васвасаси рўй бермаганми? Агар шундай бўлса, тўхтанг ва ўйлаб кўринг: рўй берган муаммо биринчи навбатда сиз билан боғланганми ёки дунё биланми?

Ўн сонияда олинган сабоқ

Гарольд Эббот билан боғлиқ воқеа кўплар учун сабоқ бўларлидир. 

— Биласизми, мен авваллари жуда кўп безовта бўлардим, — деган эди Гарольд Эббот, — бироқ бир куни...
Мен кўча бўйлаб борарканман, бир манзаранинг гувоҳи бўлдимки, у барча ташвишларимни бир йўла бартараф этди. Бу жараён бор-йўғи ўн сония давом этди, ана шу вақт давомида қандай яшаш кераклигини англаб етдим.

«Осон эмас пишитмоқ бир умрлик савдони...»

Маърифат гулшани
Жуфт бўлиб яшаш табиат тақозосидир. Лекин, оила бўлиб яшаш барча мавжудот орасида фақат одам наслига хосдир. Оила никоҳдан бошланади. Халқимизда «Никоҳ аввало Арши Аълода ўқилур, кейин эса ерда» деган нақл беҳудага айтилмаган. Лекин, ўзбекчиликда тўйгача бўлиб ўтгулик бир қанча босқичлар борки, буни фақат икки ёшнинг ўзларигина ҳал этмоққа ожиз.

Турмуш бўлса иморат
Қўйилгувчи пойдевор
Мустаҳкам, пухталикда
Совчиларнинг ўрни бор.

Ишлаш вақти келди

Маърифат гулшани
Муаллим — қалб меъмори. Кўнгил қасрини бунёд этади, таъмирлайди...

Мураббий — боғбон. Ёш ниҳолни парваришлайди, тўғри ўсишини таъминлайди.


Тарбиячи, агар бу сўзнинг изоҳига эътибор берадиган бўлсак, «муаллим», «мураббий», «тарбия берувчи» маъноларини ўқиймиз.


Устоз! Бу биз муаллимлик қилган, мураббийлигимизда вояга етган, том маънода биздан ибрат олиб тарбия топган инсон эътироф этадиган мўътабар ном.


Ўқитувчи – фан асосларидан бирини ўқитадиган маълумотли зиёли киши.


Педагог – юнонча сўз бўлиб, «бола етаклайман» деган маънони англатишини ҳам таъкидлаб қўяйликки, бунинг қуйида биз айтмоқчи бўлаётган фикрларга аҳамиятли жиҳатлари бор.

Тежамкорлик сабоғи

Маърифат гулшани
Саломат опа ишдан келиб қараса, уй топ-тоза. Ўғли  Санжар айтганидан аъло қилиб, уйни чиннидек қилиб тозалаб қўйибди. Бундан онанинг кўнгли ёришди. Бир зумда чарчоғини ҳам унутиб, кечки овқатга уннай бошлади. Қозон сочиқни қидираётиб, стул суянчиғига ташлаб қўйилган оппоқ кўйлакчага кўзи тушди: унинг бир енги қирқиб олинган эди.

— Бу нима қилганинг, ўғлим? — сўради ўғлидан опа. 

— Ҳа-а, газнинг устини тозалаш учун олгандим.

— Ахир бу яп-янги эди-ку!

— Барибир синглимга кичкина-ку, киймайди, бекор ётибди.

— У киймаса, бирорта жиянингга берардик, — деди Саломат опа хомуш бўлиб.

— Вой, ойи-ей, шу арзимас матоҳга шунча куясизми?

Қишлоқдаги қаровсиз уй қиссаси

Маърифат гулшани
Вассаларга ўлигин ташлаб, 
Бир сўз демай йиғлаб ётар руҳ.
Аввал ғамгин бошини қашлаб, 
Сўнг бир тунда йўқолган шукуҳ.

Деворларга сингиган сувоқ, 
Қулоқ солмай қўйган сабрга.
Меҳрин қўмсаб кекса отанинг, 
Аста-аста силжир қабрга.

Кимки аёл ҳуқуқини ҳимоя қилса...

Маърифат гулшани
Никоҳ остонасидан ўтган жуфтлик гўё маънавий олами битта бўлган шахсга айланмоғи керак.
И.Кант, немис файласуфи.

Уйланиш ўз ҳуқуқингни икки баравар камайтариб, зиммангга тушадиган мажбуриятни эса икки ҳисса оширишинг демакдир.
Шопенгауэр, немис файласуфи.

Ижод ҳам бизнес...ми?

Маърифат гулшани
Дилфуза Комилнинг «… изм» лардан «ҳирсизм»га… Ёхуд адабиётдаги ахлоқсизликлар» номли мақоласи қалам аҳли орасида шов-шувларга сабаб бўлгани, сўз уммонига покловчи тўлқин солганига барчамиз гувоҳмиз. Зеро, жамиятнинг маънавий қиёфасини акс эттирувчи адабиётни бепардалик, ахлоқсизлик, саёзлик каби иллатлардан тозалашнинг айни пайтидир. Аввало, жонкуяр ҳамкасбимизга дилдаги гапларимизни топиб айтгани учун миннатдорчилик билдиришни истардим. Шу аснода, мавзуга оид айрим мулоҳазаларим билан ўртоқлашмоқни жоиз топдим.

Боғ яратганмисиз?

Маърифат гулшани
«Узумини енг-у, боғини суриштирманг», дея дастурхонга қўйилган ноз-неъматлардан тотар эканмиз, дастурхондан тураётганимизда «экканга, тикканга» савобини ё бахшида қиламиз ёки йўқ. Боғбоннинг, деҳқоннинг меҳнати заҳматини томорқа ёки дала ҳовлимизда кўчатлар кўкартириб, мевасини болаларимизга едирганимизда билар эканмиз. «Ерни тепма, тишлаб олади», дейди халқимиз. Хокисор ва саховатли замин барча неъматларни етиштиргувчидир. 

«Шамолни сўкманг!» — бу ҳадиси шариф ҳикматини топай деб уринманг-да, ёмғир, дўл, довул бўлса ҳам, Аллоҳнинг марҳамати деб қабул қилаверинг.

«Аввал ўзлигингни уқ, ўзбеккинамнинг боласи!..»

Маърифат гулшани
— Бугунги кун ўзбекойимларининг пардози-ю, кийиниши қандай бўлиши керак? Тенгдош дугоналарим орасида миллий либосларни «эскича кийим» деб ҳисоблайдиганлари ҳам, афсуски, оз эмас...

— Ҳар бир юртнинг ўз тош-тарозиси, диди, орзу-истаклари ва кўникмалари бор. Мана шу ўзига хосликни МИЛЛИЙЛИК деймиз ва уни авлоддан авлодга асосан аёллар ташийдилар, ўз фарзандларининг руҳига, юрагига сингдирадилар.

«Шоҳ бўлмас отасин ўлдирғон одам...»

Маърифат гулшани
Қозикалон, аълам ва шаҳар масжидларининг имомлари тўпланган мажлисда Аббос исмли девсифат бир йигит сулдус қабиласи оқсоқолларидан бири бўлган падари бузрукворининг собиқ ҳукмдор Мирзо Улуғбек томонидан қонунга хилоф равишда ўлдирилгани ҳақида сўзлаб, отасининг хунини талаб қилди. Ниҳоят, аҳли мажлис бир соатга чўзилган машваратдан сўнг, Аббоснинг гапларини тўғри, деб топди ва отасининг хунини олиш мумкинлиги тўғрисида фармон чиқарди. Унга қозикалон Шамсиддин Муҳаммад Мискиндан бошқа ҳамма рози бўлиб, муҳрини босди. Мажлисни бошқарган Мовароуннаҳр ҳукмдори Абдулатиф ҳам аҳли машварат фикрига қўшилди…

Гёте мусулмон бўлганми?!

Маърифат гулшани
«Жаҳон адабиёти» адабий-бадиий, ижтимоий-публицистик журналининг 2012 йил январ сонида машҳур олмон олимаси, фан доктори, профессор Катарина Момтсен қаламига мансуб «Гёте ва ислом» номли рисоланинг юртдошларимиз — таниқли олмоншунос олим, профессор Мухторхон Умархўжаев ва у кишининг ҳамкасби Иброҳимжон Жабборов билан ҳамкорликда олмон тилидан бевосита ўзбек тилига қилган таржимаси чоп этилди.

Дунёни меҳр қутқаради!

Маърифат гулшани
Отамдан сўнг...

«Гўзаллик дунёни қутқаради», дейдилар. Менимча, гўзалликни ҳис этиб, асраш учун, аввало, меҳр-муҳаббатли қалб, кўнгилда оқибат бўлиши муҳим. Эътибор қилсак, борлиқдаги ҳар бир жонзот шу туйғуга ташна. Мисол тариқасида оиламизда рўй берган бир воқеани келтирай...

Раҳматли отамиз жуда серғайрат эдилар. Илк баҳор кунларидан бошлаб онам билан ҳовлида экин-тикин ишларини бошлаб юборишарди. Ёз ойлари дарвозадан киришингиз билан райҳон, жамбил, ўсма ва яна турли кўкатлар кафтдеккина ҳовли юзасини безаб турганига кўзингиз тушар, атиргул ифори райҳон ислари билан қўшилиб, димоққа хуш ёқарди… Анор, узум, олма, олхўри, беҳию гилос каби мева дарахтлари ҳам отамиз парвариши боис йиллар давомида мўл ҳосил инъом этарди.

Номи халқдан пинҳон тутилган олим

Маърифат гулшани
Америка энцикопедияси ҳажман ихчам. Шу боис, ҳар бир мақола жуда қисқа берилган, унга шоир-ёзувчилар, давлат арбоблари ва ҳоказолар «чертиб-чертиб» киритилган. Чет эллик одамлар ҳақида мақолалар эса ўта сийрак. Ўзбеклардан фақат бир кишининг номи бор унда. Илмий фаолияти шундай машҳур қомусда алоҳида мақола сифатида тақдим этилган одамни Иброҳим Ҳамробоев дейдилар.
Бу номни ҳамма эшитган, унинг геолог олим бўлганини кўпчилик билади, аммо қандай хизматлари эвазига бунчалик шуҳрат қозониб, собиқ Шўро давлатининг энг олий мукофотини олишга қандай сазовор бўлгани бирмунча мубҳам.

«Гўзал бордир, гўзаллардан зиёда»

Маърифат гулшани
Барча миллатларда ҳам кишининг чиройли ташқи кўриниши ва жисмоний жиҳатдан соғломлигига катта аҳамият берилади. Ҳиндуизмда тананинг туғма нуқсони унинг олдинги ҳаётидаги гуноҳлари учун берилган жазо, деб тушунилади. Хитой ривоятларида айтилишича, салтанат оёғида нуқсони бор меросхўрга топширилгани учун халқ бошига офатлар ёғилган. Қадимий Римда олов коҳинлари – весталкалар фақат танаси бенуқсон бўлган гўзал қизлардан танлаб олинарди.

Хўш, ҳаммага бир хилда ёқадиган ташқи кўриниш мана бундай бўлади, деб муайян бир андозани кўрсата оласизми? Бунга қийналишингиз аниқ, бироқ инсон ташқи гўзаллигининг андозалари шунчалик турфа эканки, эшитиб ҳайратдан ёқа ушлашингиз турган гап. Айниқса, аёл гўзаллиги турли халқларда, турфа замонларда ҳар хил тушунилган. Ўзини маданий сановчи кўпчилик халқларда нуқсон деб ҳисобланувчи бирор ташқи кўриниш Ер юзининг бошқа бир бурчагида идеал бўлиши мумкин. Мисол тариқасида, бугунги кунда бу тушунча қандай тавсифланишига бир назар солайлик.

Шайтон ўқлаб қўйган милтиқ

Маърифат гулшани
Айтмоқчи бўлган фикрим «совуқ уруш» давридан бери менга тинчлик бермас эди. Ўзаро кичик давраларда айтганим билан кўнглим таскин топмас, унинг хавфини ички қўрқув билан ҳис қилиб юрар эдим. Сарварбек Кенагаснинг («Маърифат гулшани» газетасининг 10-(318)) сонида эълон қилинган) «Ўйин ичидаги «ўйин»лар» мақоласи ўттиз йиллик ўйларимнинг қоғозга тушишига сабаб бўлди.

Инсоният тарихида ХХ аср «техника асри» бўлиши билан бирга қуролланишга зўр берилган «совуқ уруш» асри ҳам эди. Бу хавф собиқ СССР парчалангунча сақланиб турди.

Эски уй

Маърифат гулшани
Айтишларича, булоқнинг кўзини очиш — савоб ишларнинг улуғи ҳисобланар экан. Инсон қалбида яширинган маънавий сарчашма — ижодий салоҳиятни очиш, йўл топиб чиқишига ёрдам беришда ҳам катта савоб бўлса, ажабмас. 
Ўзига хос нафис услуб эгаси Баҳодир Расулов рус тилида ижод қилувчи ижодкор. Унинг моҳирона битилган бир қанча дилбар ҳикоялари бор. Биз саҳифаларимизда унинг ҳикоялари таржимасини бериб боришни, кўплаб қобилиятли, фикрли замондошларимиз қаторида бу юртдошимиз ижоди билан ҳам муштарийларимизни таништиришни ният қилдик. Қуйида шу ижодкор қаламига мансуб ҳикоялардан бирини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.